locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Башакшеҳир» сафарда «Ризеспор» билан дуранг ўйнади

Аббосбек Файзуллаев жароҳати сабаб ушбу баҳсни ўтказиб юбoрди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Башакшеҳир» сафарда «Ризеспор» билан дуранг ўйнади
ФОТО: Getty Images
Туркия Суперлигаси
22.10.2025, Як.
Ризеспор
0
Истанбул Башакшaҳар
0

Туркия Суперлигаси қолдирилган 4-турида «Истанбул Башакшеҳир» сафарда «Ризеспор» меҳмони бўлди. Якунда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

«Башакшеҳир» сафида Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган бўлса, «Ризеспор» сафида тўп сураётган Ҳусниддин Алиқулов захирада қолдирилди.

Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев ҳам жароҳати сабаб ушбу баҳсни ўтказиб юбoрди.

Шу тариқа, «Башакшеҳир» ушбу натижадан сўнг ўз очколари ҳисобини 7 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. «Ризеспор» эса 9 очко билан 11-ўринни банд этган.

Туркия Суперлигаси. 3-тур

«Ризеспор» — «Башакшеҳир» 0:0

Ризеспор — Жонпо‘лат, Шахин, Мокси, Акайдин, Хойер (Пала, 80), Папаниколау, Ласи, Булут (Юречка, 73), Закири, Булюбашич (Антальяли, 80), Соу.

Башакшеҳир — Шенгезер, Эбоселе (Шахинер, 46), Дуарте, Опоку, Опери, Ӯздемир (Эргун, 89), Гунеш, Туруч (Сари, 63), Кемен (Креспо, 46), Да Кошта (Брнич, 63), Шомуродов.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг