Туркия Суперлигаси. 8-тур. Гўзтепе кичик ҳисобда Башакшеҳирдан устун келди
Туркия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган Гўзтепе ҳамда Башакшеҳир 1:0 жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.
Дастлаб 26-дақиқада Сантос мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди, аммо белгиланган пеналтидан футболчи унумли фойдалана олмади. 43-дақиқага келиб яна ўша Сантос барибир ўз мақсадига етди. Гўзтепе футболчиси рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйиндаги ягона голни урди ҳамда мезбонларнинг ғалабасини таъминлади. Меҳмонлар таркибини ўзбек футболчилари, Элдор Шомуродов (тўлиқ) ва Аббосбек Файзуллаев (61) дақиқа майдонда ҳаракатланишди.
Туркия Суперлигаси. 8-тур
Гўзтепе — Башакшеҳир 1:0
5 октябрь, "Гюксел Аксел"
Гол: Сантос (43).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Сантос (26).
Гўзтепе — Лис, Годой, Ҳелитон, Бокеле, Черни, Деннис (Йилдиз, 69), Гомес (Бакироғли, 69), Куртулан (Алтикардеш, 88), Мироши, Жандерсон (Баийр, 84), Сантос (Сабра, 69).
Башакшеҳир — Шенгазер, Шахинер (Эбоселе, 75), Ба, Опоку, Оперӣ, Ўздемир (Гунеш, 81), Калужинский, Креспо (Туруч, 61), Харит (Ўзгур, 75), Да Кошта (ФАЙЗУЛЛАЕВ, 61), ШОМУРОДОВ.
Огоҳлантиришлар: Ба (7), Оперӣ (45+2), Деннис (46), Йилдиз (80), Туруч (90+2).