locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Туркия Суперлигаси 4-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Галатасарой»га қарши беллашди

Голларга бой кечган қарама-қаршилик 3:2 ҳисобида меҳмонлар муваффақият қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Туркия Суперлигаси 4-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Галатасарой»га қарши беллашди
photo: gettyimages
Туркия Суперлигаси
04.09.2026, Як.
Истанбул Башакшaҳар
2
Галатасарай
3

Туркия Суперлигаси 4-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Галатасарой»га қарши беллашди. Голларга бой кечган қарама-қаршилик 3:2 ҳисобида меҳмонлар муваффақият қозонди.

«Башакшеҳир» 79-дақиқадан бошлаб, майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Элдор Шомуродов Аббосбек Файзуллаев ишлаган пеналтини аниқ амалга ошириб, чемпионатдаги 4-голини уришга муваффақ бўлди.

Бу беллашувда Шомуродов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Аббосбек эса 74-дақиқада захирага олинди.

Шундай қилиб, «Истанбул» клуби 4 очко билан 9-ўринда бормоқда. «Галатасарой» эса 10 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.

Туркия Суперлигаси. 4-тур
Башакшеҳир – Галатасарой 2:3
Голлар:
Шомуродов 66 пеналти, Санчес 76 автогол – Осимҳен 16, Торрейра 71, Сара 90.
Башакшеҳир – Дениз, Ўмер Али, Эмин, Опоку, Опери, Калузински, Гунеш, Олсен (Ба, 83), Керем, Файзуллаев (Брнич, 74), Шомуродов.
Галатсарой – Чақир, Саллаи, Санчес, Лемина (Бардакчи, 46), Якобс, Торрейра, Сара, Ойгун, Батраков (Леау, 68), Сане, Осимҳен (Йилмаз, 33).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг