Трансфер. Стефан Чинеду - «Пахтакор» футболчиси!
26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум термизликлар сафида расмий 14 учрашувда 11 гол уриб, 2 ассист муаллифи бўлган.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Paxtakor FK
Стефан Чинеду - «Пахтакор» футболчиси!
Жамоамиз нигериялик футболчини мавсум охиригача «Сурхон»дан ижарага олди. 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум термизликлар сафида расмий 14 учрашувда 11 гол уриб, 2 ассист муаллифи бўлган. Ўзбекистонга келгунча у фаолиятида Хорватиянинг «Неретванаc», «Ҳайдук», «Дугополе», «Солин», Албаниянинг «Динамо», Босния ва Герцеговинанинг «Широки Бриег», Сербиянинг «Раднички» ва «Раднич» клубларида тўп тепган.
Биз Чинедунинг жамоамиздаги фаолияти омадли чиқишига умид билдирамиз.
«Пахтакор»га хуш келибсан, Стефан!",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.