«Тоттенхэм» Ольмо учун таклиф тайёрламоқда
Фото: Getty Images
"Барселона" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбага кўра, "Тоттенхэм" 27 ёшли испанияликни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
Қайд этилишича, лондонликлар футболчи учун 70 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" Ольмони 60 миллион еврога сотишга тайёр эканлиги хабар қилинганди.
Ўтган мавсумда у “Барселона” сафида жами 39 учрашувда майдонга тушиб, 12та гол ва 7та ассист муаллифига айланган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Баҳром Бобонов
Редактор