«Тоттенҳем» Родриго ва Йилдизга қизиқиш билдирмоқда
Лондонликлар қишда ушбу трансферни амалга оширмоқчи.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби ҳали ҳам «Реал» вингери Родриго ва «Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдизга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб эгаси — ENIC компанияси — яқинлашиб келаётган қишки трансферлар вақтида янги харидлар учун зарур маблағ ажратишга тайёр.
Шу билан бирга, «Тоттенҳем» Родригога эга чиқиш йўлида «Ман Сити» ва «Ливерпул» билан рақобатлашишига тўғри келади. Йилдизга эса бошқа Лондон жамоалари — «Арсенал» ва «Челси» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Родриго жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга ассистентлик қилди. Йилдиз эса 17 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист