locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Торрес: «Ғалаба қозонишни жуда истагандик»

"ПСЖ" илк турда "Ренн" билан дуранг қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Торрес: «Ғалаба қозонишни жуда истагандик»
ФОТО: Getty images
Лига 1 Франция
23.08.2026, Як.
Ренн
2
ПСЖ
2

«ПСЖ» ҳужумчиси Ферран Торрес Франция чемпионати 1-турида «Ренн» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган учрашувдаги дебюти ҳақида фикр билдирди.

«Унчалик ҳам мамнун эмасман, чунки қалбимиз тубида бугун ғалаба билан бошлашни истаган эдик. Аммо ғалаба қозона олмасак, ҳеч бўлмаганда мағлубиятдан қочишимиз керак. Ўйин давомида ўз ҳаракатларимизни яхшилаб бордик, энди эса кейинги учрашувга тайёргарлик кўриш учун қаттиқ ишлашда давом этишимиз лозим. Биз аралаш ҳиссиётлар билан майдонни тарк этяпмиз, чунки ҳар бир ўйинда доимо ғалаба қозонишни истаймиз.

Мухлисларга раҳмат. Сизлар — бизнинг 12-ўйинчимизсиз. Биз сизларга кўплаб қувончли онларни совға қиламиз», — деди Торреснинг сўзларини парижликлар клубининг расмий сайти келтирган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг