locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» сафарда «Ренн» билан дуранг ўйнади — Торресдан дубль

Ўйин жанговар дуранг билан якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«ПСЖ» сафарда «Ренн» билан дуранг ўйнади — Торресдан дубль
ФОТО: Getty images
Лига 1 Франция
23.08.2026, Як.
Ренн
2
ПСЖ
2

Франция чемпионатининг 1-турида амалдаги чемпион «ПСЖ» сафарда «Ренн» меҳмони бўлди. Қизиқарли ва кескин кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Парижликлар 0:2 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлими «ПСЖ» учун омадсиз кечди. 9-дақиқада Себастьян Шиманьски «Ренн»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 38-дақиқада Эстебан Леполь мезбонларнинг устунлигини янада мустаҳкамлади — 2:0.

Танаффусдан кейин Луис Энрике таркибда ўзгаришлар қилди. Майдонга Ферран Торрес ва Мика Годтс туширилди. Айниқса, испаниялик ҳужумчи ўзининг дебютини ҳақиқий қаҳрамонлик билан нишонлади.

71-дақиқада Торрес ҳисобни қисқартирди. Фабиан Руиснинг узатмасидан унумли фойдаланган испаниялик футболчи «ПСЖ»ни ўйинга қайтарди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, Торрес яна бир бор ўзини кўрсатди — 82-дақиқада у бош билан зарба бериб, ҳисобни 2:2га келтирди.

Шу тариқа, Ферран Торрес «ПСЖ»даги биринчи ўйинидаёқ дубль қайд этиб, жамоасига бир очко олиб берди.

Лига 1. 1-тур
Ренн — ПСЖ 2:2

Голлар: Шиманский (9), Лепол (38) — Торрес (71, 82).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг