\"Торино\" Ванолини истеъфога чиқарди
Турин клуби мавсумни 11-ўринда якунлади
Фото: Getty Images
"Торино" клуби бош мураббийи Паоло Ваноли жамоани тарк этади. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.
Клуб ўтган мавсумда "Торино" 44 очко билан чемпионатни 11-ўринда якунлади. Якунда Ваноли ва раҳбарият амалдаги шартномани узайтирмасликка қарор қилди.
“Торино” клуби Ванолининг ўрнига бир нечта мураббийларни кузатмоқда. Хусусан, Маурицио Сарри, Марко Барони ва Женнаро Гаттузо бор.