locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тони Кроос яқин келажакда «Реал»нинг асосий ўйинчиси ким бўлишини айтди

Немис футбол афсонасининг фикрича, ушбу вазифа Арда Гулерга юклатилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Реал Мадрид» клубининг собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг ёш иқтидори Арда Гулер ҳақида ўз фикрларини билдирди. Немис афсонасининг фикрича, турк футболчиси яқин келажакда Мадрид жамоасининг ҳал қилувчи ўйинчисига айланади.

«Арда Гулер — «Реал»нинг келажакдаги асосий ўйинчиси. У бу йил жуда кўп ўйин амалиётига эга бўлди ва яқин келажакда клуб учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Унинг энг оптимал позицияси — рақиб дарвозаси ёнидаги «ўнлик» (плеймейкер) роли. Арда ажойиб якунловчи узатмага эга, шунинг учун у ҳужумчилар ва вингерларга яқинроқ ҳаракат қилиши керак. Гулер форвард эмас, шу сабабли унинг марказий ҳужумдаги имкониятлари чекланган. Шу билан бирга, у майдон чуқурлигидан туриб ҳам хавфли вазиятлар ярата олади», — деди Кроос.

Маълумот учун, жорий мавсумла Гулер барча турнирлар доирасида 50 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали 19 ёшли ярим ҳимоячининг бозор қийматини 90 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг