Тони Кроос: ПСЖ Реалдан кўра самаралироқ бўлиши мумкин
Бавария ва Реал собиқ футболчиси Тони Кроос Бавария ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, Бавария Реалга қарши ўйиндагидан кўра бироз яхшироқ ҳимояланиши керак бўлади. Париж Реалдан кўра самаралироқ бўлиши мумкин.
Бавария икки баҳсда ҳам таваккалчилик билан ҳимояланди. Реал эса жавоб ўйинида бундан-да кўпроқ гол билан жазолаши мумкин эди.
Агар мюнхенликлар баъзи бир нарсаларни ўзгартира олишса, уларда яхши имконият бор.
Менимча, жамоаларнинг кучи 50/50. ПСЖ амалдаги чемпион. Бугунги кунда ПСЖ ва Бавария дунёдаги энг яхши жамоалар", – деди германлик собиқ футболчи.
Маълумот ўрнида, 28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси ПСЖ ўз майдонида Баварияни қабул қилади. Беллашув соат 00:00 да старт олади.