locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Компания бугунги баҳсни махсус ҳудуддан УЕФА ходими назорати остида кузатиб боради

Real Madridга қарши жавоб учрашувида сариқ карточка олган Венсан Компания ПСЖ билан ўйинда дисквалификация қилинади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Компания бугунги баҳсни махсус ҳудуддан УЕФА ходими назорати остида кузатиб боради
photo: gettyimages
Чемпионлар лигаси
28.04.2026, Як.
ПСЖ
5
Бавария
4

Real Madridга қарши жавоб учрашувида сариқ карточка олган Венсан Компания ПСЖ билан ўйинда дисквалификация қилинади.

Бавария бош мураббийининг парижликлар билан бўладиган ўйин учун амал қиладиган дисквалификацияси қуйидагича бўлади:

  1. Компания жамоа билан стадионга ўйин бошланишидан тахминан 90 дақиқа олдин автобусда меҳмонхонадан жўнаб кетади.
  2. Автобус стадионга тўхтаб турган пайтдан бошлаб Компания жамоадан ажралиб чиқиши ва кийиниш хонасига кирмаслиги керак.
  3. Венсаннинг жамоа билан алоқаси бўлмаса, интервью бера олади.
  4. Учрашув давомида Компания махсус ҳудуддан ўйинни кузатиб боради. УЕФА ходими таъқиқни кузатиш учун ўша ҳудудга яқин атрофда бўлади.
  5. Мобил телефон орқали алоқа қилиш таъқиқланади. УЕФА шунга ўхшаш ҳолатларни қатъий таъқиқлаган.

Маълумот ўрнида, 28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси ПСЖ ўз майдонида Баварияни қабул қилади. Беллашув соат 00:00 да старт олади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг