locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Парти \"Арсенал\"ни тарк этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Томас Парти "Арсенал"ни тарк этди
Фото: Getty Images

Ганалик ярим ҳимоячи Томас Парти Лондоннинг "Арсенал" клуби билан шартномаси муддати тугаганидан сўнг тарк этди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, қарор 10 кун олдин келишилган ва бугун Партининг "канонирлар" либосидаги сўнгги куни эди.

Аввалроқ унга “Атлетико” клуби жиддий қизиқиш билдираётганди. Бироқ “матрасчилар” футболчи бўйича келиша олмаган.

"Арсенал" Партини 2020 йилда "Атлетико"дан 50 миллион еврога сотиб олганди. У жорий мавсумда 52 та ўйинда 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг