locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Мюллер нега “Бавария”га содиқ қолганини айтди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер нега узоқ йиллар давомида жамоасига содиқ қолгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Бавария” ажойиб клуб ва мен ҳеч қачон кетишни хоҳламаганман. Албатта, ишлар унчалик яхши бўлмаган пайтлар ҳам бўлган. Мисол учун, собиқ мураббийим Луи ван Гал мени Англияга олиб келмоқчи эди, лекин мен ўшанда кетмадим.

Мана, орадан шунча йил ўтиб, мен ҳамон шу ердаман ва ўзимни ажойиб ҳис қилаяпман”, - дейди Мюллер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 35 ёшли германиялик футболчи мавсум якунлангач, мюнхенликлар сафини тарк этишини маълум қилганди.

Маълумот учун, Мюллер фаолиятининг 25 йилини айнан “Бавария”да ўтказди. Бу давр ичида у 12 марта Германия чемпионлиги ва 2 марта Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг