Тезкор! Остон Ўруновга Европадан харидор чиқди
ФОТО: www.tasnimnews.com
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Остон Ўрунов фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.
Spor Tazan нашрининг хабарига кўра, ҳамюртимизга Туркиянинг энг номдор жамоаларидан бири бўлган “Бешиктош” қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов жисмоний ҳолатида камчиликлар бўлгани боис ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши ўйинни ўтказиб юборди
Маълумот учун, Ўрунов жорий мавсум “Персеполис” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктъдаги нархи 2,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист