locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тезкор! “Қизилқум” клубига вақтинчалик бош мураббий тайинланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тезкор! “Қизилқум” клубига вақтинчалик бош мураббий тайинланди
ФОТО: UZPFL

Навоийнинг “Қизилқум” клубига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, клуб бош мураббийи сифатида рўйхатдан ўтказилган Никола Лазаревич соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб даволаниш учун Сербияга жўнаб келган.

Қайд этилишича, эндиликда жамоанинг ёрдамчи мураббийи Акмал Холиқов вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажаради.

Маълумот учун, “Қизилқум” ўзининг навбатдаги ўйинини 8-апрел куни Ўзбекистон Кубоги доирасида “Андижон ФА”га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг