Тезкор! Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити”нинг марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Ла Лиганинг гранд клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football365.com нашри хабар бермоқда.
“Испаниядаги нуфузли манбалар Хосеп Гвардиола “Барселона” мутасаддиларига ёзда 21 ёшли Абдуқодир Ҳусановни 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишни таклиф этганини маълум қилди.
“Манчестер Сити” апрел ойидан таркибда кўринмай қолгани ҳимоячи трансферидан қониқиш ҳосил қилгани йўқ ва клуб агар қишда бу футболчи учун сарфланган маблағни қайтариш имкони бўлса, уни сотиб юборишга тайёр.
Ёш футболчи “Сити”да юзага келган вазиятдан норози. У ҳам ўз агентларига вазиятдан чиқиш учун бошқа клублар билан боғланишни сўраган.
Ҳусановнинг хизматлари таклиф қилинган клублардан бири айнан “Барселона” бўлади. Ушбу клуб марказий ҳимоясига мўлжалланган футболчилар орасида “Байер” билан шартномаси якунланаётган Жонатан Та асосий даъвогар бўлса-да, каталонияликлар янги чиққан ёш юлдузнинг жамоага келишини инкор қилгани йўқ. Аксинча, Хуан Лапорта ва Деку “Манчестер Сити” ўйинчисини олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган қишки трансферлар вақтида “Ланс”дан “Манчестер Сити” сафига қўшилганди. Унинг “шаҳарликлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар амал қилади.