Тер Штеген жароҳатдан сўнг яна асосий таркибга қайтадими? Флик жавоб берди
Футбол
Тиллахонов Оқилхон
Фото: X.COM
“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жорий мавсум бошида олган оғир жароҳатидан сўнг майдонга қайтиш арафасида турибди. Жамоа бош мураббийи Ханси Флик келгуси ўйинларда ким жамоанинг асосий таркиб дарвозабони бўлиши ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди:
“Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мен сизга 100% аниқ жавоб бера олмайман”.
Мавсум бошида фаолиятини тиклаб, каталонияликлар сафига қўшилган Шесний жорий мавсум Барса сафида 22 та ўйинда иштирок этиб, 11 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Эътиборлиси, у майдонга тушган баҳсларда жамоа бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади.