Тер Штеген фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, “қизил иблислар” Андре Онаганинг ўрнига янги посбон қидирмоқда ва Тер Штеген бу позиция учун асосий номзод бўлиб турибди.
Такидланишича, манкуниянликлар ҳозирча германлик голкипернинг трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқмаган.
Маълумот учун, Тер Штеген 2014-йилдан буён “Барселона” сафида ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2028-йилга қадар мўлжалланган.