Тен Хаг фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди
ФОТО: UZPFL
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг Леверкузеннинг “Байер” клубини бошқаришга яқин турибди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, тен Хаг ва “Байер” ўртасидаги музокаралар якуний босқичда. Қайд этилишича, Хаби Алонсо катта эҳтимол билан “Реал Мадрид”да иш бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, голландиялик мутахассис 2024 йилнинг октябрь ойида “Манчестер Юнайтед”дан истеъфога чиққанди.
Маълумотларга қараганда, тен Хагнинг шартномасини муддатидан аввал бекор қилганлик учун товон харажатлари тахминан 23 миллион еврони ташкил қилган.
Насрулло Каримов
Журналист