locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тен Хаг: \"Байер\" — Европа футболининг элит клублари қаторасига киради\"

У Леверкузен клуби билан икки йиллик шартнома имзолади
Тен Хаг: "Байер" — Европа футболининг элит клублари қаторасига киради"
Фото: Getty Images

Эрик тен Хаг "Байер" бош мураббийи этиб тайинлангач, клуб ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Байер" Германиянинг энг яхши клубларидан бири ва Европа футболининг элит клубларининг қаторига киради.

Клубда ишлаш учун ажойиб шароитлар яратилган. Раҳбарият билан мулоқот менга катта таассурот қолдирди.

Мен "Байер"га клубнинг сўнгги йилларда ортган амбицияларини амалга ошириш учун келдим. Бу — ўзига хос даврда биргаликда янги жамоани қуриш ва катта мақсадли лойиҳани амалга ошириш мен учун муҳим вазифа ҳисобланади, – деди нидерландиялик мутахассис.

Маълумот учун, Эрик "Байер"да Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг