locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Темур Кападзе: “Энг асосийси, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Темур Кападзе: “Энг асосийси, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда”
ФОТО: UzbekistanFA
ЖЧ. Саралаш. Осиё
05.06.2025, Як.
БАА
0
Ўзбекистон
0

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида БААга қарши муҳим ўйинда майдонга тушади.

Учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзе иштирок этди ва эртанги ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Ҳамма футболчилар соғ'-саломат. Бу ерда сизни кўрганимдан хурсандман.

Рақиб жамоанинг янги мураббийини ўрганиб чиқдик ва тайёргарлигимиз яхши. Рақибни ўрганишга ҳаракат қилдик. Бироқ биринчи навбатда ўзимизнинг ўйинимизга эътибор қаратамиз.

Бу даражага етганимизга асосий сабаб футболчилар. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Энг асосийси, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда”, - дейди Кападзе.

Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон ўртасидаги баҳс эртага, 5-июн куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. Ушбу учрашувдаги дуранг натижа ҳам бизни мундиалга олиб чиқади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг