Тажрибали дарвозабон “Манчестер Сити”га ўтишга рози бўлди
ФОТО: Getty Images
“Порту” дарвозабони Диого Коста “Манчестер Сити”га ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли голкиперга тақдим этилган лойиҳа ёқди ва унга қўшилишни истамоқда. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Қайд этилишича, дарвозабоннинг агенти Хорхе Мендеш келишувни тезроқ амалга оширишни талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Коста жорий мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 18 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 38 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист