locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Сурхон» Чинеду билан шартномани узайтириб, уни «Пахтакор»га ижарага берди

Чинеду 14 та ўйинда 10 та гол урди.
«Сурхон» Чинеду билан шартномани узайтириб, уни «Пахтакор»га ижарага берди
Фото: Сурхон ПФК

“Сурхон” футболчиси Стефан Чинеду билан амалдаги шартномани 2027 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда термизликлар матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ҳужумчи мавсум якунига қадар “Пахтакор” клубига ижарага берилди.

“Жамоамиз ҳужумчиси Стефан Чинеду билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил якунига қадар узайтирилди. Шунингдек, томонлар ўртасидаги келишувга кўра, нигериялик ҳужумчи 2026 йилги мавсум якунига қадар ижара асосида “Пахтакор” футбол клубида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Стефан жамоамиз сафида жами 14 та расмий учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бор ишғол қилди ҳамда ўзининг самарали ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонди. Жамоамиз Чинедуга клубимиз сафидаги фидокорона меҳнати учун миннатдорлик билдиради”, — дейилади хабарда.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг