locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Супертўпурор \"Манчестер Юнайтед\"га йўқ деди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Супертўпурор "Манчестер Юнайтед"га йўқ деди
ФОТО: Getty Images

Португалиянинг "Спортинг" клуби ҳужумчиси Виктор Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди. Бу ҳақда Record нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчининг агентлари унинг қарори ҳақида аллақачон манкуниянликлар раҳбариятини хабардор қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "қизил иблислар" Гёкереш трансфери учун "Спортинг"га 71,4 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга ҳозирда "Арсенал" ва "Ювентус" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Гёкереш ўтган мавсум барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг