Суперлига. «Шўртан» ўз уйида «Бухоро» билан дуранг ўйнади
Учрашувда иккита гол урилди.
Фото: UzPFL
Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.
Ғузорда кечган беллашув 1:1 ҳисоби қайд этилди. Гарчи ўйинда меҳмонлар дастлаб ҳисобни очди. Аммо “Шўртан” гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.
Натижада “Бухоро” очколари сонини 27 тага етказди. “Шўртан” эса турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда ва Пролигага тушиб кетган.
Суперлига. 29-тур
Шўртан – Бухоро 1:1
Голлар: Фране Икич, 58 (0:1), Пўлатхўжа Холдорхонов, 65 (1:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист