Суперлига. «Қўқон-1912» сафарда «Шўртан»дан устун келди
Фото: Қўқон-1912 ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси 18-тури доирасида “Шўртан” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди.
Қизиқарли кечган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда илк гол 6-дақиқада Абдуғафур Ҳайдаров томонидан киритилди. 38-дақиқада эса Клейд Даци иккинчи голга муаллифлик қилди. Танаффус олдидан эса Азизбек Пирмуҳаммадов якуний нуқтани қўйди.
Мазкур ғалабадан сўнг фарғоналиклар ҳисобидаги очколар сони 15 тага етди ва улар турнир жадвалининг 14-поғонасига кўтарилишди. “Шўртан” эса 10 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги ўрнидан жой олган.
Ўзбекистон Суперлигаси
18-тур
"Шўртан” — “Қўқон-1912” 1:2
Голлар: 0:1 — Ҳайдаров (6), 0:2 — Клейди (36), 1:2 — Пирмуҳаммедов (44)
Розикжон Султонмуродов
Журналист