locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. \"Қизилқум\" Ғузорда \"Шўртан\"ни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. "Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"ни мағлуб этди
Фото: Шуртан ПФК

Ўзбекистон чемпионатининг 15-тур ўйинларига старт берилди.

Турнинг илк баҳсида “Шўртан” клуби Ғузорда “Қизилқум”ни қабул қилди.

Ўйинда илк гол 42-дақиқада киритилди. Роман Папарига навоийликлар сафида гол урди. Аммо бир неча дақиқадан сўнг Ғанишер Қодиров мувозанатни тиклади.

Танаффусдан кейин ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш қатор имкониятлар бўлди. Бироқ 70-дақиқада Илҳомжон Ваҳобов “Қизилқум”нинг ғалаба тўпига муаллифлик қилди.

Натижада “Қизилқум” очколари сонини 17 тага етказди. “Шўртан” 9 очко билан сўнгги ўринда қолди.

Суперлига, 15-тур
“Шўртан” 1:2 “Қизилқум”
Голлар: Роман Папарига, 42 (0:1) Ғанишер Қодиров, 45+2 (1:1) Илҳомжон Ваҳобов, 70 (1:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг