Суперлига давом эттирилиши олдида клублар учун махсус семинарлар бўлиб ўтмоқда
Суперлига давом эттирилиши олдида клублар учун махсус семинарлар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тажрибали инструкторлари томонидан футболчилар ва мураббийлар штабларига ўйин қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартишлар, ўйин темпини оширишга қаратилган янгиликлар ҳамда халқаро мусобақаларда қўлланилаётган замонавий ҳакамлик ёндашувлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, мазкур қоида ва ўзгартишларнинг келгусида Суперлига, Пролига, Биринчи лига ҳамда аёллар Олий лигаси учрашувларида ҳам амалиётга татбиқ этилиши, уларни қўллаш тартиби ва мазмун-моҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтирилмоқда.
Хусусан, "Қизилқум", "Пахтакор", “Хоразм” (U-21), “Бухоро” (U-21, U-19, қизлар) жамоаларида мазкур семинарлар ўтказилди. Белгиланган режа асосида барча профессионал клубларда ҳам шундай машғулотлар ташкил этилади.
Мазкур семинарлар ўйин қоидаларининг ягона талқинда қўлланилишини таъминлаш, футбол иштирокчиларининг қоидаларга оид билимларини мустаҳкамлаш ҳамда Суперлига, Пролига, Биринчи лига ва Аёллар олий лигаси учрашувларини юқори савияда ташкил этишга хизмат қилади.