Суперкомпьютер Конференциялар лигаси ғолибини тахмин қилди
Ўтган йили "Челси" ғолибликни қўлга киритганди.
ФОТО: Getty images
Opta мутахассислари суперкомпьютер ёрдамида жамоаларнинг Конференциялар Лигасида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.
Европанинг нуфузи бўйича учинчи турнирида ғалаба қозониш учун энг катта имконият "Кристал Пэлас"га тегишли. Лондон "бургутлари"нинг имкониятлари 49,25%.
Иккинчи ўринда "Фиорентина" (10,29 фоиз), учликни "Страсбург" (10,14 фоиз) якунлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, "Кристал Пэлас" 2025 йилда Англия кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган.
Турнирнинг ўтган мавсумдаги ғолиблигини Лондоннинг “Челси” жамоаси қўлга киритганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист