locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Стефан Чинеду – «Пахтакор» футболчиси

жорий мавсум термизликлар сафида расмий 14 учрашувда 11 гол уриб, 2 ассист муаллифи бўлган.
Стефан Чинеду – «Пахтакор» футболчиси
Фото: Пахтакор ПФК

“Пахтакор” жамоаси нигериялик футболчи Стефан Чинедуни мавсум охиригача "Сурхон"дан ижарага олди.

26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум термизликлар сафида расмий 14 учрашувда 11 гол уриб, 2 ассист муаллифи бўлган.

Ўзбекистонга келгунча у фаолиятида Хорватиянинг "Неретванац", "Хайдук", "Дугополе", "Солин", Албаниянинг "Динамо", Босния ва Герцеговинанинг "Широки Бриег", Сербиянинг "Раднички" ва "Раднич" клубларида тўп тепган.

“Биз Чинедунинг жамоамиздаги фаолияти омадли чиқишига умид билдирамиз. "Пахтакор"га хуш келибсан, Стефан”, - дейилади клуб хабарида.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг