SofaScore: Элдор Шомуродов “Фиорентина”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди
ФОТО: Getty Images
Италия А серияси
04.05.2025, Як.
Рома
1
Фиорентина
0
Бугун Италия А Сериясининг 35-туридан ўрин олган баҳсда “Рома” ўз майдонида “Фиорентина”ни қабул қилади.
Учрашувдан олдин статистикаларга ихтисослашган SofaScore нашри римликларнинг тахминий таркибини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугунги ўйинни ҳам асосий таркибда бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов бундан аввалги турда, “Интер”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, ягона голга ассистентлик қилганди (0:1).
Маълумот учун, “Рома” - “Фиорентина” ўртасидаги баҳс бугун, Тошкент вақти билан соат 21:00 да “Олимпико” стадионида старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист