Собиқ “Пахтакор” мураббийи Шота Арвеладзе Туркияда иш бошлади
Грузиялик мутахассис яна “Касимпаша” клуби бош мураббийи бўлди
Расм: Gazeta.uz
Таниқли футбол мураббийи Шота Арвеладзе янги иш жойига эга бўлди. Маълумотларга кўра, грузиялик мутахассис Туркиянинг “Касимпаша” жамоасига бош мураббий сифатида тайинланди. У ушбу клубда 2012–2015 йиллар орасида ҳам фаолият юритган.
Шуни таъкидлаш керакки, Арвеладзе Тошкентнинг “Пахтакор” клубида ҳам муваффақиятли ишлаган. Шунингдек, у бир вақтлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлардан бири сифатида кўриб чиқилган эди.
Бакрадзе Иман
Редактор