locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Слот – «Милан» бош мураббийи (Тавольери)

«Россонерилар» мураббий билан ўтиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Слот – «Милан» бош мураббийи (Тавольери)
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль»нинг собиқ устози Арне Слот «Милан» бош мураббийи лавозимига асосий номзод ҳисобланади. «Россонерилар» мураббий билан ўтиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Шунингдек, «Милан» «Барселона»нинг собиқ функционери Рамон Планесни спорт директори лавозимига таклиф қилиш устида ишламоқда. Каталониялик мутахассис 2024 йилдан буён «Ал-Иттиҳод»да ушбу лавозимда фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни «Ливерпуль» Слотнинг ишдан бўшатилганини эълон қилганди. Нидерландиялик мутахассиснинг шартномаси яна бир йилга мўлжалланган эди. Бироқ, мавсум якунлари сарҳисоб қилингач, клуб раҳбарияти ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди.

«Милан» аввалроқ бош мураббий Массимилиано Аллегрини ишдан бўшатган эди. Шунингдек, «россонерилар» бош директор Жоржо Фурлани, спорт директори Игли Таре ва техник директор Жеффри Монкада билан хайрлашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг