locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Скотт Карсон \"Манчестер Сити\"ни тарк этади

У клуб сафида икки ўйинда майдонга тушди
Скотт Карсон "Манчестер Сити"ни тарк этади
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" клуби Скотт Карсоннинг клубни тарк этишини эълон қилди.

Дарвозабон жамоа таркибида олти мавсум ўтказди. Унинг ҳисобида "Сити" сафида иккита расмий ўйин бор: Чемпионлар лигаси (2022 йил март) ва АПЛда (2021 йил май) биттадан.

Скот Карсон ёзда шартномаси якунлангач, "Манчестер Сити"ни тарк этади.

"Биз Скоттга машаққатли меҳнати, фидойилиги учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга келажакда омад тилаймиз," - дейилади "Манчестер Сити" хабарида.

39 ёшли посбон "Сити" билан 4 марта АПЛ чемпиони бўлди, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ва бир марта УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби бўлди, бир марта Англия Суперкубоги, бир марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг