«Сити» Родрига янги шартнома таклиф қилди
Родри 2019 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячи Родри билан янги шартнома имзолаш мақсадида шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Стив Кей маълум қилди.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" 29 ёшли хавбекка яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилган.
Агар испаниялик футболчи “Сити” билан келишув муддатини узайтирадиган бўлса, йилига 18 миллион евро атрофида маош олади. Ҳозирда унинг йиллик иш ҳақи 13 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Родри 2019 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда у барча мусобақаларда бешта ўйинда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист