locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Симонс ёзда “Лейпциг”ни тарк этади

Симонс ёзда “Лейпциг”ни тарк этади
Фото: Getty Images

Германиянинг “Лейпциг” клуби футболчиси Хави Симонс ёзда жамоани тарк этади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 22 ёшли хавбек бу борада бир қарорга келган. Қайд этилишича, немис клуби футболчининг режаларидан хабардор.

Футболчи хизматига "Бавария" ва АПЛнинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. Улар Симонс атрофидаги воқеалларни диққат билан кузатиб бормоқда. Аввалроқ, Симонс АПЛга кўчиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг