locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродовга кутилмаган харидор чиқди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродовга кутилмаган харидор чиқди
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Footmercato нашрининг хабарига кўра, Шомуродовга Франциянинг “Ренн” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Клуб спорт директори Луика Дезир 29 ёшли ҳамюртимиз борасида римликларга сўров юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби Шомуродовга таклиф юборгани ва футболчимиз ҳозирда Истанбулда бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум “Рома” сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 5 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг