locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродовга А Сериянинг ўзидан харидор чиқди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шомуродовга А Сериянинг ўзидан харидор чиқди
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Sport Italia нашрининг хабар беришича, 29 ёшли футболчимизга келаси мавсум А Серияда тўп суриши кутилаётган “Кремонезе” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, “Рома” Шомуродовни молиявий муаммоларни тартибга солиш мақсадида 30-июнга қадар сотиб юборишни мақсад қилган. Ҳамюртимизнинг “бўрилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум “Рома” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги баҳоси 5 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг