Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринга кўтарилди
Пешқадамлик эса 7 та гол урган Муҳаммад Салоҳга тегишли.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида сермаҳсул ўйинларини давом эттирмоқда.“Истанбул Башакшеҳир”нинг “Генчлербирлиги” устидан 4:0 ҳисобидаги ғалабасида Шомуродов дубль қайд этди. Учрашувда ўзбекистонлик футболчи 33 ва 65-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу голлар эвазига Шомуродовнинг жорий Суперлигадаги голлари сони 6 тага етди. У айни пайтда мусобақанинг энг сермаҳсул футболчилари қаторидан жой олди. Пешқадамлик эса 7 та гол урган Муҳаммад Салоҳга тегишли.
Туркия Суперлигаси тўпурарлари
Элдор Шомуродов — 6 гол
Виктор Осимхен — 6 гол
Жифт Орбан — 6 гол