Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди
ФОТО: Getty Images
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда Gazzette нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳамюртимиз фаолиятини А Серияда давом эттиришга қарор қилган. Элдор “Кремонезе”нинг таклифини қабул қилган.
Қайд этилишича, А Серияга қайтган жамоа Шомуродовнинг трансфери учун 8 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, футболчимизга “Кремонезе”дан ташқари Туркиянинг “Истанбул Башакшехир” ва Франциянинг “Ренн” клублари ҳам қизиқиш билдирганди.
Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум “Рома” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 5 миллион евросга баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист