locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шомуродов бу кўрсаткич бўйича А Серияда 3 ўринда кетмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Global Look Press

Гап шундаки Элдор А Серияга келганидан буён лиганинг энг самарали захирадан майдонга тушадиган футболчиларидан бири сифатида танилган.

29 ёшли ҳужумчи А Сериянинг 31-туридан ўрин олган баҳсда «Ювентус»га қарши ўйинда (1:1) жамоасини мағлубиятдан қутқарди.

Танаффусдан сўнг Элдор ўйинга қўшилди ва 49-дақиқада гол урди. Унинг зарбаси «Рома» учун қимматли бир очкони таъминлади.

La Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, 2020/21 йилги мавсумдан буён А Серияда фақат икки футболчи захирадан майдонга тушгач Элдордан кўпроқ гол урган:

• Лаутаро Мартинес («Интер») — 16 гол

• Педро («Лацио») — 11 гол

Шомуродов эса 10 та гол билан бу рўйхатда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Тиллахонов Оқилхон
Тиллахонов Оқилхон
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг