Шомуродов баҳсдаги ягона голни урган ўйинда Башакшеҳир Кочаэлисфор устидан ғалаба қозонди
Туркия Суперлигаси 11-туридан ўрин олган Башакшеҳир ҳамда Кочаэлисфор учрашуви бўлиб ўтди.
Шомуродов баҳсдаги ягона голни урган ўйинда Башакшеҳир Кочаэлисфор устидан ғалаба қозонди. Учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси сардори пеналтидан тўп киритди. Беллашувни Фабио Каннаваро Аббосбек Файзуллаев билан биргаликда стадиондан томоша қилди.
Туркия Суперлигаси. 11-тур
Башакшеҳир — Кочаэлисфор 1:0
31 октябр. Фатих Терим номидаги стадион
Гол: Шомуродов (90+1, пеналти).
Башакшеҳир — Шенгезер, Булут, Дуарте, Опоку (Ба, 22), Шахинер, Ўздемир, Гунеш (Кемен, 46), Сари (Эбоселе, 90+4), Креспо (Зелке, 74), Да Кошта (Брнич, 63), ШОМУРОДОВ.
Кочаэлисфор — Йованович, Ўғуз, Балог, Дейкстел, Смолчич, Кейта (Ялчин, 78), Шоу (Гедик, 90+3), Агей (Чурлинов, 77), Линетти (Келес, 65), Бингел, Дурсун (Нонге, 85).
Огоҳлантиришлар: Ўздемир (62), Ўғуз (88), Балог (88), Шахинер (90+2).