locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шесни «Барселона» машғулотларида қийналаётганини айтди

Польшалик дарвозабон «Арсенал»да ўйнаб юрган вақтлари билалидан жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шесни «Барселона» машғулотларида қийналаётганини айтди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» дарвозабони Войтсех Шесни фаолиятини тиклаганидан кейин машғулотларда дуч келаётган оғриқлар ҳақида гапирди. Унинг муаммолари 2008 йилда «Арсенал» сафида ўйнаб юрган пайтида икки биллагини синдириб олгани билан боғлиқ.

«Машғулот пайтида бир лаҳза келадики, қўлларимда бутунлай сезги йўқолади. Оғриқдан ҳатто сув шишасини ҳам ушлай олмай қоламан. Ўша пайтда мураббийлар билан “яна фалаж бўлдим, демак, машғулот тугади” деб ҳазиллашамиз, лекин аслида бу азоблар мени чарчатиб бўлди.

Олдиндан тайёргарлик даврида интенсив машғулотлар пайтида вазият янада оғирлашади. Мавсум давомида эса анча енгилроқ — икки машғулот, кейин бир ўйин, қўллар бироз дам олади. Оғриқ биллактан тирсаккача тарқалади», — дейди польшалик посбон.

Эслатиб ўтамиз, Шесни 2024 йил августида фаолиятини якунлаган эди, бироқ октябр ойида «Барселона»га қўшилиб, футболга қайтди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг