Шерзод Насруллаев «Пахтакор» футболчисига айланди
Футболчи пойтахт клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.
Фото: Пахтакор ПФК
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси трансфер мавсумидаги учинчи келишувини амалга оширди.
Тажрибали чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев “шерлар” сафига келиб қўшилди. Футболчи пойтахт клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.
У ҳозирга қадар Суперлигада 147 учрашувда майдонга тушиб, 10 гол урган ва 25 голли узатма соҳиби бўлган. Осиё клублари халқаро мусобақаларида эса 27 ўйинда қатнашган.
“Насруллаевнинг "Пахтакор"даги фаолияти янада ёрқин бўлишига умид қиламиз”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист