locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шерки — \"Манчестер Сити\" футболчиси (Романо)

Transfermarkt портали франциялик футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шерки — "Манчестер Сити" футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

“Лион” ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Шерки “Манчестер Сити” футболчисига айланди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Қайд этилишча, клублар трансфер шартларини тўлиқ келишиб олган. “Лион” футболчининг трансферидан 35 миллион евро ҳамда қўшимча бонуслар олади.

Ўтган мавсумда 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 20 та ассист муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали франциялик футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг