Сенегал ҳимоячиси: «Холандни тўхтатиш учун унга сакрашга йўл қўймаслик керак»
Ўйин 23 июнь куни соат 05:00да старт олади.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
22.06.2026, Як.
Норвегия
3
Сенегал
2
Сенегал терма жамоаси ҳимоячиси Мусса Ньякате ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Норвегия терма жамоасига қарши учрашув арафасида ҳужумчи Эрлинг Холандни қандай қилиб тийиб туришни режалаштираётганини тушунтирди.
«Холандни жарима майдончасида бошқа ҳар қандай ҳужумчига қараганда қаттиқроқ ушлашга ҳаракат қилиш керак, чунки унга ҳеч қачон сакрашга имкон бериб бўлмайди. Бу рақибга қандай муаммолар туғдиришни биладиган ақлли ҳужумчи», — дея Ньякатенинг сўзларидан иқтибос келтиради L’Équipe.
Биринчи турда Холанд Ироқ дарвозасига дубль қайд этди (4:1). Норвегия I гуруҳида уч очко жамғарди, Сенегал эса Франциядан учралган мағлубиятдан (1:3) сўнг очко ололмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист