locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холанд: «Навбатдаги ажойиб кеча ва мен бундан жуда фахрланаман»

Эрлинг Сенегалга қарши баҳсда дублга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Холанд: «Навбатдаги ажойиб кеча ва мен бундан жуда фахрланаман»
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
22.06.2026, Як.
Норвегия
3
Сенегал
2

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги кетма-кет иккинчи дубли ҳақида фикр билдирди. Форвард гуруҳ босқичининг 2-турида Сенегал миллий жамоасига қарши учрашувда (3:2) иккита гол урди. Биринчи турда эса Эрлинг Ироқ дарвозасига ҳам икки бор йўл топганди (4:1).

«Яна бир бор ўзига хос ҳислар! Навбатдаги ажойиб кеча ва мен бундан жуда фахрланаман. Баҳра оляпман. Дебютимдан бери Норвегия учун ўйнаш менга ёқади — буни кўриш мумкин. Жаҳон чемпионати — бу ажойиб!» — деди Холанд FIFA расмий сайтига берган интервьюсида.

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтмоқда. Турнир 11 июнь куни бошланиб, 19 июльга қадар давом этади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг