locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Саудиянинг икки клуби Рафиньяга қизиқиш билдирмоқда

Рафиньянинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июн ойида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Саудиянинг икки клуби Рафиньяга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" футбол клуби ярим ҳимоячиси Рафинья ёзги трансфер ойнасидан жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Ферран Мартинес ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Манбанинг маълумотига кўра, бразилиялик вингерга Саудия Арабистонининг иккита клуби — "Ал-Наср" ва "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдирган. Уларнинг ҳар иккала клуби 29 ёшли футболчи учун 80 млн евро тўлашга тайёр. Клублар футболчининг маошини тўрт баробарга оширишга тайёр.

Рафиньянинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойида якунга етади. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи клуб сафида 33 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 млн еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг