Саудиянинг икки клуби Магуайрга харидор
Футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Ҳарри Магуайр Англияни тарк этиб, Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Sunday Mirror нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Ан-Наср” ва “Ал-Иттифоқ” жамоалари англиялик футболчига жиддий қизиқмоқда.
Магуайрнинг ушбу жамоалардан бирига эҳтимолий трансфери қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Футболчининг бозор қиймати 13 миллион евро деб баҳоланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист